Халқимизда “Кексаси бор уйнинг баракаси бор” деган нақл бежиз айтилмаган. Бугун ҳаётий тажрибасини нафақат оиласи, балки маҳалла ободлигига бахш этаётган нуронийларимиз ёш авлод учун меҳнат ва садоқат тимсоли бўлиб келмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилояти Китоб туманининг “Денов” маҳалласида истиқомат қилаётган отахон ва онахонларимизнинг томорқа маданиятини юксалтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари алоҳида эътирофга лойиқ.

Маҳаллага кирган киши хонадонлардаги ўзига хос тартиб-интизом ва саронжом-саришталикка гувоҳ бўлади. Кўчалар ва ҳовли атрофига экилган ранг-баранг гуллар ҳудуднинг қиёфасини тубдан ўзгартириб, кишига маънавий ҳузур бахш этмоқда. Бу манзара деновликларнинг нафақат меҳнатсеварлиги, балки юксак дид соҳиби эканликларини ҳам намойиш этади.

Ёши улуғлар кўрсатмаси асосида парваришланаётган лимон, мандарин ва бошқа цитрус мевалар оилалар дастурхонини витаминларга бойитиш билан бирга, қўшимча даромад манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Маҳаллага бириктирилган фаол нуронийларнинг фаолияти фақат ўз томорқаси билан чекланиб қолмаган. Уларнинг “маҳалладош — маҳалладошга кўмакчи” тамойили асосида деҳқончилик тажрибасини қўшнилар, айниқса, ерга меҳр қўйган ёшларга ўргатаётгани қувонарлидир.

Ўз мухбиримиз.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan