“Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти бўлими раиси, сенатор, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, “Эл-юрт ҳурмати” ҳамда “Меҳнат шуҳрати” орденлари соҳиби Икромхон Ҳошимхонович Нажмиддинов қутлуғ 75 ёшга тўлди.
Устозни ушбу шукуҳли сана билан «Нуроний» газетаси ва «Кексалик гашти» журнали ижодий жамоаси номидан самимий муборакбод этиб, уларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва сермазмун умр йўли ҳамиша файзли бўлишини тилаймиз!
Маълумот учун, Икромхон Нажмиддиновнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган «Умрнинг мунаввар палласи» сарлавҳали мақолани «Нуроний» газетасининг 18-19-қўшма сонида ўқишингиз мумкин.