Олам  — биз учун сир-синоат ва мўъжизаларга тўла ҳад-ҳудудсиз бир макондир. Инсон — мавжудотлар олийси, у онгу тафаккури билан бошқа жонзодлардан ажралиб туради. Шундай бўлса-да, одамзод, ўрни келганда, митти жонзотлардан ҳам ибрат олади. Ҳаёт маъносини уқади. Хулосалар чиқаради.  

Ана шундай меҳнаткаш, инсониятга фойда келтирувчи жонзодлардан бири асаларидир. Унинг айрим ибратли хусусиятлари барчамизни ҳайратда қолдиради, албатта.

  1. Асалари фақат тоза ва покиза гуллардан озуқа олади. Яъни у ҳалол ва пок манбани танлайди.
  2. Асалари аввал гулни чанглатади, кейин ундан озуқа олади. Яъни “олишдан олдин бериш керак” қонунига амал қилади.
  3. Асалари гулга бутун вазнини ташламайди. У қанот қоққан ҳолда озуқа олади. Яъни бошқаларга юк бўлмайди, ўзи ҳаракат қилади.
  4. Асалари шериги озуқа олаётган гулга тегмайди. Яъни бировнинг ризқи ва меҳнатига аралашмайди.
  5. Асалари махсус рақс орқали янги озуқа манбасини бошқаларга хабар қилади. У бахиллик қилмайди, фойдали маълумотни бошқалар билан бўлишади.
  6. Бир қошиқ асал тайёр бўлиши учун юзлаб асаларилар тинмай меҳнат қилади. Аммо шунча меҳнат қилса-да, миннат қилмайди.
  7. Асалари озуқа излаб кун бўйи катта масофаларни босиб ўтади. У баҳона қилмайди, ризқи учун ҳаракат қилади.
  8. Асалари ўз уясини ҳимоя қилиш учун жонини ҳам фидо қилишга тайёр. Яъни у ўз жамоаси ва маконига содиқ.
  9. Бир уяда ўн минглаб асаларилар бирга яшайди. Улар жамоа бўлиб ишлайди, бир-бирини қўллаб-қувватлайди.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan